Жаҳон

Эрон АҚШ янги зарбалар берса уруш кенгроқ ёйилишини маълум қилди

Доналд Трамп Эрон билан келишувга эришилмаса мамлакатга қарши ҳужумлар қайта бошланиши мумкинлигини билдирган эди.

Эрон АҚШ янги зарбалар берса уруш кенгроқ ёйилишини маълум қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан музокаралар якуний босқичга кирганини маълум қилди ҳамда келишувга эришилмаса, ҳарбий зарбалар қайта бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Трамп журналистларга берган баёнотида, “Эпик Ғазаб” операцияси сулҳ сабабли тўхтатилганидан олти ҳафта ўтган бўлса-да, урушни якунлаш бўйича музокараларда сезиларли силжиш кузатилмаганини билдирди. Унинг айтишича, у бу ҳафта янги ҳужумлар бериш буйруғига жуда яқин келган, бироқ дипломатик музокараларга қўшимча вақт бериш қарорини танлаган.

 

“Биз Эрон бўйича якуний босқичдамиз. Ё келишув бўлади, ё биз қаттиқроқ чоралар кўрамиз, лекин умид қиламанки, бунга ҳожат қолмайди”, деди Трамп.


У, шунингдек, “камроқ қурбонлар бўлишини афзал кўришини”, бироқ “ҳар қандай сценарийга тайёр эканини” таъкидлади.

 

Теҳрон эса АҚШни урушни қайта бошлашга тайёргарлик кўришда айблаб, янги зарбалар берилса, жавоб чоралари Яқин Шарқ ҳудудидан ташқарига ҳам кенгайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида “тажовуз такрорланса, минтақавий можаро глобал тус олиши мумкинлиги” қайд этилди.

 

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бағир Ғолибаф ижтимоий тармоқларда эълон қилинган аудио мурожаатида АҚШ янги ҳарбий операцияларга тайёргарлик кўраётганини билдирувчи “очиқ ва яширин сигналлар” мавжудлигини айтди.

 

Музокаралар фонида Покистон ички ишлар вазири — аввалги музокаралар босқичида воситачи ролини бажарган давлат вакили — Теҳронга ташриф буюрди. Бу ташриф минтақадаги дипломатик фаолликни кучайтирган навбатдаги қадам сифатида баҳоланмоқда.

 

Эрон АҚШга янги таклиф ҳам тақдим этган. Маълумотларга кўра, ҳужжат аввал рад этилган шартларни ўз ичига олади, жумладан Ҳормуз бўғози устидан назорат, уруш зарарларини қоплаш, санкцияларни бекор қилиш, музлатилган активларни қайтариш ва АҚШ қўшинларини минтақадан олиб чиқиш талаблари.

 

Трамп эса айрим Форс кўрфази давлатлари мурожаатларидан сўнг янги зарбаларни сўнгги дақиқада тўхтатганини, ҳатто сешанба куни ҳужумлар бир соат ичида бошланиши мумкин бўлганини билдирган.

 

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳан АҚШ президентининг дипломатияга қўшимча вақт бериш қарорини олқишлади.

 

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.

Эрон АҚШ янги зарбалар берса уруш кенгроқ ёйилишини маълум қилди | Zamon.uz