Жаҳон

Қозоғистонда Марказий Осиёдаги илк учувчи такси синовдан ўтказилди

Намойиш этилган модель соатига 200 километргача тезликка эриша олади ва 200 километргача масофани босиб ўтишга қодир.

Қозоғистонда Марказий Осиёдаги илк учувчи такси синовдан ўтказилди

 

Қозоғистонда eVTOL туридаги ҳаво таксиси прототипининг илк намойиш парвози Олмаота вилоятидаги Байсерке қишлоғи яқинида жойлашган Алатау шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда kz.kursiv нашри хабар берди.

 

Лойиҳа Алатау Advance Air Group Ltd. компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Компания Алатау ҳудудида шаҳар ҳаво ҳаракатчанлиги тизимини ривожлантиришни мақсад қилган.

Намойиш доирасида Хитойнинг Шанхай шаҳридаги AutoFlight компанияси томонидан ишлаб чиқарилган eVTOL қурилмаси синовдан ўтказилган. eVTOL — вертикал учиш ва қўнишга қодир электр самолёт бўлиб, дрон, вертолёт ва анъанавий самолёт технологияларини бирлаштиради. Ушбу транспорт тури ҳаво таксиси, шаҳар транспорти ҳамда юк ташиш хизматлари учун мўлжалланган.

 

                                       

 

Алатауда намойиш этилган AutoFlight Prosperity модели соатига 200 километргача тезликка эриша олади ва 200 километргача масофани босиб ўтишга қодир. Қурилма учувчи билан бирга беш нафар йўловчини ташиши мумкин. Шунингдек, унинг юк кўтариш қуввати 2,4 тоннани ташкил этади.

Самолётнинг қанотлари узунлиги 15 метр, корпусининг узунлиги эса 11 метрни ташкил қилади. Қурилма 13 та электр двигатель ва паррак билан жиҳозланган.

 

                                           

 

Лойиҳа доирасида Алатау ҳудудида махсус учириш майдончаси ҳам қурилган. Ҳозирда у синов маркази сифатида фойдаланилмоқда. Келгусида мазкур ҳудудда йўловчилар учун терминал — вертипорт қурилиши режалаштирилган. Унда чипталарни харид қилиш, рўйхатдан ўтиш, хавфсизлик назоратидан ўтиш ва парвоз олдидан кутиш зоналари ташкил этилади.

 

Маълум қилинишича, AutoFlight Prosperity модели ҳозирда сертификатлаш босқичида бўлиб, 2027 йилга қадар парвоз сертификатини олиши кутилмоқда.

Келажакда бундай ҳаво таксилари Алатау, Олмаота ва унга туташ ҳудудлар ўртасида йўловчи ташиш хизматларида фойдаланилиши мумкин.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.