Жаҳон

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия 7 октябрга ўтар кечаси Украинага 130 та дрон ва 48 та қанотли ракета, шунингдек, баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Зарбалар оқибатида камида 20 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди. Украина ҳаво кучлари 161 та ҳаво нишони уриб туширилганини маълум қилди, деб хабар берди Al Jazeera.

 

Ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган. Украина президенти Вoлoдимир Зеленский бу Россия 2022 йилда уруш бошлаганидан бери амалга оширган энг йирик ҳужумлардан бири бўлганини айтди.

 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳужумларнинг асосий нишонларидан бири Украина энергетика инфратузилмаси бўлган. Зарба оқибатида турар жой бинолари, саноат объектлари ва бошқа инфратузилма ҳам зарар кўрган.

 

Чернигов вилоятининг Прилуки шаҳрида ракета беш қаватли турар жой биносига келиб урилган. Фавқулодда вазиятлар хизматлари маълумотига кўра, бу ерда 14 киши, жумладан, тўрт нафар бола ҳалок бўлган, 50 киши жароҳатланган.

 

Киев мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, Дарницкий туманида ҳаво ҳужуми оқибатида ёнғин чиқиб, икки киши ҳалок бўлган. Днепр ва Кременчукда ракеталар кўп қаватли биноларга урилиши оқибатида яна икки киши, Александрияда эса икки киши ҳалок бўлган.

 

Россия Мудофаа вазирлиги эса ҳужумни «йирик зарба» деб атади. Вазирлик маълумотига кўра, Киев ва бошқа ҳудудлардаги ҳарбий-саноат объектлари юқори аниқликдаги ракеталар ҳамда дронлар ёрдамида нишонга олинган.

 

Россия томони Киевдаги Fire Point компаниясининг «Фламинго» қанотли ракеталари ва ўрта ҳамда узоқ масофага учувчи дронларни ишлаб чиқариш ва сақлаш объектлари ҳам зарба берилган нишонлар қаторида бўлганини билдирди. Шунингдек, Чернигов, Кировоград, Днепропетровск, Полтава ва Харьков вилоятларидаги объектлар, Одесса вилоятидаги порт ва кемаларни таъмирлаш инфратузилмаси ҳам нишонга олинган.

 

Украина парламентининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец ҳужумни «террор ҳаракати» деб атади.

 

Киев сўнгги ҳафталарда Россиянинг мунтазам ҳаво ҳужумларига учрамоқда. Зарбаларида энергетика, темирйўл ва автомобиль инфратузилмаси, жумладан, Днепр дарёси устидан ўтувчи кўприклар ҳам нишонга олинмоқда.

 

Зеленскийнинг айтишича, Украина кучлари ҳам сўнгги 24 соат ичида Россиядаги тўртта объектга зарба берган. Улар орасида Пермь, Самара ва Астрахань вилоятларидаги иккита нефть объекти ҳамда ҳарбий тайёргарлик майдони бор. Украина томони Қора денгизда ҳам жавоб зарбаси берилганини билдирди.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.

Россияда ўлат хавфи: АҚШ фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди

Россияда ўлат хавфи: АҚШ фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди

АҚШ элчихонаси Россиядаги америкаликлар учун соғлиқ бўйича огоҳлантириш эълон қилди.

Украинада демографик муаммо кучаймоқда: 6 ойда мамлакатдан чиқишлар сони киришлардан 223 мингтага кўп бўлди

Украинада демографик муаммо кучаймоқда: 6 ойда мамлакатдан чиқишлар сони киришлардан 223 мингтага кўп бўлди

Ҳарбий ёшдаги эркаклар учун хорижга чиқиш чекланганига қарамай, Украинани тарк этаётганлар сони ортмоқда.

Саудия Арабистонида турк ҳарбийлари: Туркия Саудия Арабистонида ҳарбий база очиши мумкин

Саудия Арабистонида турк ҳарбийлари: Туркия Саудия Арабистонида ҳарбий база очиши мумкин

Анқара тўртта муҳим газ ва электр энергияси иншоотини ҳаво мудофааси тизимлари ёрдамида ҳимоя қилишда иштирок этади.

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.