Жаҳон

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиланд ҳукумати мамлакатдан самолётда чиқиб кетадиган шахслардан янги йиғим ундиришни таклиф қилмоқда. Ташаббус бўйича жамоатчилик муҳокамаси 29 октябргача давом этади.

 

Таклиф этилаётган тартибга кўра, чиқиш йиғими минг бат, яъни тахминан 30 долларни ташкил қилади. У хорижий сайёҳлар билан бирга Таиланд фуқароларидан ҳам ундирилади.

 

Йиғимни авиакомпаниялар ёки уларнинг агентлари авиачипта учун тўлов вақтида ундириши режалаштирилган. Қироллик оиласи аъзолари, патриарх, хорижий давлатлар раҳбарлари, ҳукуматнинг расмий меҳмонлари ҳамда икки ёшгача бўлган болаларни йиғимдан озод қилиш таклиф этилмоқда.

 

Мамлакатдан қуруқлик ёки денгиз орқали чиқиб кетувчилардан эса ушбу йиғим олинмайди.

 

Таиланд Молия вазирлиги янги йиғим ички туризмни ривожлантириш ва маблағларнинг мамлакат иқтисодиётида қолишига ёрдам беришини ҳисобламоқда. Бироқ Таиланд туристик агентликлари ассоциацияси ташаббусни танқид қилган.

 

Жамоатчилик муҳокамаси якунлангач, таклиф қонун сифатида қабул қилинса, у расман эълон қилинганидан 180 кун ўтиб кучга киради.

 

Шунингдек, Таиланд расмийлари хорижий сайёҳлар учун 450 бат (тахминан 13,5 доллар) миқдорида оширилган йиғим жорий этиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. Мазкур чорани 2027 йилда қабул қилиш режалаштирилган.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.

Россияда ўлат хавфи: АҚШ фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди

Россияда ўлат хавфи: АҚШ фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди

АҚШ элчихонаси Россиядаги америкаликлар учун соғлиқ бўйича огоҳлантириш эълон қилди.

Украинада демографик муаммо кучаймоқда: 6 ойда мамлакатдан чиқишлар сони киришлардан 223 мингтага кўп бўлди

Украинада демографик муаммо кучаймоқда: 6 ойда мамлакатдан чиқишлар сони киришлардан 223 мингтага кўп бўлди

Ҳарбий ёшдаги эркаклар учун хорижга чиқиш чекланганига қарамай, Украинани тарк этаётганлар сони ортмоқда.

Саудия Арабистонида турк ҳарбийлари: Туркия Саудия Арабистонида ҳарбий база очиши мумкин

Саудия Арабистонида турк ҳарбийлари: Туркия Саудия Арабистонида ҳарбий база очиши мумкин

Анқара тўртта муҳим газ ва электр энергияси иншоотини ҳаво мудофааси тизимлари ёрдамида ҳимоя қилишда иштирок этади.

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.