Ўзбекистон

Ёзги таътилда ўқувчилар назорати юзасидан кафолат хати олинаётгани рад этилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу мазмунда ҳеч қандай кўрсатма ёки тавсия берилмаганини маълум қилди.

Ёзги таътилда ўқувчилар назорати юзасидан кафолат хати олинаётгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда умумтаълим мактаблари синф раҳбарларидан ўқувчиларни ёзги таътил даврида назорат қилиб бориш ҳамда ота-оналар билан ҳамкорлик қилиш бўйича кафолат хати талаб қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, ҳудудий  бўлинмалар ва таълим муассасаларига бу мазмунда ҳеч қандай кўрсатма ёки тавсия берилмаганини маълум қилди.

 

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган кафолат хати намунасида синф раҳбари ўзи раҳбарлик қилаётган ўқувчиларни қаттиқ назоратга олиши, ҳар хил ўтиришлар, пул йиғимлари қилишларига йўл қўймаслигини кафолатлаши кўрсатилган. Уларнинг ота-оналаридан кафолат хатлари олиши, таътил вақтида мунтазам алоқада бўлиб туриши, кафолат хатида қайд этилган ҳолатлар юзасидан ҳар куни мактаб директорига ва ММИБДЎга ахборот бериши келтирилган.

ТДТУ талабалари иссиқ ва қулай турар жойларга жойлаштирилди

ТДТУ талабалари иссиқ ва қулай турар жойларга жойлаштирилди

Ётоқхонага аввал жойлаштирилган талабалардан ундирилган тўловлар тадбиркор томонидан уч кун муддатда тўлиқ қайтариб берилади.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.