Жаҳон

Трамп Эрон можароси сабаб ўғлининг тўйида қатнашмайди

АҚШ президенти Эрон бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун Оқ уйда миллий хавфсизлик йиғилиши ўтказди.

Трамп Эрон можароси сабаб ўғлининг тўйида қатнашмайди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан боғлиқ вазият юзасидан кейинги қадамларни муҳокама қилиш мақсадида Оқ уйда миллий хавфсизлик бўйича юқори мартабали расмийлар билан учрашув ўтказди.

 

СNN маълумотига кўра, йиғилишда вице-президент Ж. Д. Венс, мудофаа вазири Пит Ҳегсет ҳамда бошқа хавфсизлик масъуллари иштирок этган.

 

Маълум қилинишича, учрашув Эрон билан можарони дипломатик йўл билан ҳал этиш бўйича давом этаётган музокаралар фонида бўлиб ўтган. Бироқ йиғилиш якунида аниқ қарор қабул қилинмаган.

 

СNN манбаларига кўра, музокаралар суръатидан норози бўлган Трампга ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш бўйича бир нечта вариантлар тақдим этилган. АҚШ раҳбари аввалроқ Форс кўрфази давлатлари илтимоси билан эҳтимолий зарбаларни вақтинча ортга сургани ҳақида айтган эди.

 

Шунингдек, Трамп Нью-Жерсида режалаштирилган дам олиш сафари ва ўғлининг Багама оролларидаги тўйида иштирок этишни бекор қилган. У бу қарорини “ҳукумат ишлари ва Америка манфаатлари” билан изоҳлаган.

 

“Менимча, айнан шу муҳим пайтда Вашингтонда, Оқ уйда қолишим зарур”, — деб ёзган у Тruth Sосial тармоғида.

 

Айни пайтда АҚШнинг Эрон бўйича кейинги қадамлари қандай бўлиши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Манбаларга кўра, Вашингтон дипломатик йўл билан келишувга эришиш имкониятини ҳам сақлаб қолмоқда.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.