Ўзбекистон

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Ушбу рейслар орқали қарийб 9 минг нафарга яқин йўловчини ўз манзилига етказиш режалаштирилган.

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Қурбон ҳайити байрами арафасида Тошкентдан Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукус йўналишларида қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 25–31 май кунлари “Узбекистан Airways”, “Силк Avia” ҳамда “Cентрум Air” авиакомпаниялари томонидан ушбу йўналишларда бориш ва қайтиш учун жами 28 та қўшимча рейс амалга оширилади.

 

Қўшимча қатновларнинг 10 таси Тошкент — Урганч — Тошкент, 7 таси Тошкент — Бухоро — Тошкент, яна 7 таси Тошкент — Термиз — Тошкент ҳамда 4 таси Тошкент — Нукус — Тошкент йўналишларига тўғри келади.

 

Ушбу қатновлар орқали қарийб 9 минг нафарга яқин йўловчини ўз манзилига етказиш режалаштирилган.

 

Айни пайтда амалдаги жадвалга кўра, ҳафтасига Тошкент — Бухоро йўналишида 23 та, Тошкент — Термиз йўналишида 23 та, Тошкент — Урганч йўналишида 35 та ҳамда Тошкент — Нукус йўналишида 16 та рейс бажарилмоқда. Умумий ҳафталик қатновлар сони 97 тани ташкил этади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"