Ўзбекистон

Сўнгги қўнғироқ арафасида ўқувчилар машина бошқаришига қарши рейд кучайтирилди

ЙҲХХ ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат билан чиқди.

Сўнгги қўнғироқ арафасида ўқувчилар машина бошқаришига қарши рейд кучайтирилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати сўнгги қўнғироқ тадбирлари олдидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат билан чиқди.

 

Маълум қилинишича, вояга етмаганлар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида республика бўйлаб кенг кўламли тарғибот ва рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Бунга кейинги пайтларда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ўқувчиларнинг автомобиль бошқараётгани ва бунинг оқибатида кўнгилсиз ҳолатлар юз бераётгани сабаб бўлган.

 

ЙҲХХ ўқувчиларни ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмасдан автомобиль бошқармасликка чақирди.

 

“Азиз битирувчилар, йўл ҳаракати қоидалари бўйича етарли билим ва кўникмага, шунингдек ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмасдан туриб, автомобиль йўлларида ўзингизни қурбон қилманг”, — дейилади мурожаатда.

 

Шунингдек, ота-оналардан фарзандларига автомобиль калитини бермаслик сўралди.

 

“Фарзандингизнинг бир лаҳзалик қувончига ҳисса қўшаман деб, унинг келажагига зиён етишига сабабчи бўлиб қолманг”, — дея огоҳлантирди ЙҲХХ.

 

Қайд этилишича, рейдлар давомида аниқланган ҳар  бир қоидабузарлик учун қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 20 май куни Қўқонда вояга етмаган ҳайдовчи Malibu-2 автомобилида 10 ёшли уч нафар қизни уриб юборганди. Оқибатда улардан бири вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, вояга етмаган ҳайдовчи процессуал тартибда ушланган.

 

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Савдо, ижтимоий таъминот ва чегара орқали товарлар ҳамда транспорт воситалари ҳаракати бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Икки мамлакат етакчилари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Тақдимотда Ўзбекистон ва Қатар вакиллари буюк алломалар мероси, ислом илмлари ривожи ҳамда икки мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.