Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди
Учрашувда “СамАвто”ни модернизация қилиш ва янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрида “Anadolu Group” холдинги бошқарув кенгаши раиси Камилхан Сулейман Язижини қабул қилди.
Учрашувда компаниянинг салқин ичимликлар ва автомобилсозлик соҳаларида Ўзбекистон иқтисодиётига киритган йирик инвестициялари мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишонч ифодаси сифатида қайд этилди.
Мулоқот давомида Самарқанддаги «СамАвто» корхонасини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва экспорт ҳажмини кенгайтиришга қаратилган қўшимча инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Туркиянинг йирик чакана савдо тармоғини Ўзбекистон бозорига олиб кириш, чорвачилик мажмуасини барпо этиш, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.








