Ўзбекистон

Тошкентда BYD ва автобус иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Шифохонага олиб кетилган ҳайдовчиларнинг аҳволи номаълум.

Тошкентда BYD ва автобус иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

 

2-июн куни Тошкент шаҳрида “Yutong” русумли автобус ва “BYD” русумли енгил автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат Ахборот хизмати хабар берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, соат 15:28 ларда “Тошшаҳартрансхизмат” таркибидаги “2-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги, 16-сонли йўналишда ҳаракатланаётган “Yutong” русумли автобус ҳайдовчиси К.Д. Миробод тумани “Нукус” кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, “Нукус” ва “Т. Шевченко” кўчалари кесишмасида чапга бурилиш маневрини амалга оширган.

 

Шу вақтда қарама-қарши йўналишда келаётган “BYD” русумли автомобил ҳайдовчиси чорраҳада светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиши оқибатида автобус билан тўқнашув юз берган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси ҳамда “BYD” автомобили ҳайдовчиси тез тиббий ёрдам ходимлари кузатувида Республика 1-сонли клиник шифохонасига юборилган.

 

Ҳодиса Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"