Сиёсат

Ўзбекистон ва Россия ўртасида инсон капиталини ривожлантириш қўшма онлайн-платформасини яратиш таклиф этилди

Платформанинг вазифаси таълим, касбий тайёргарлик ва меҳнат бозорини ўзаро боғлашдан иборат.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида инсон капиталини ривожлантириш қўшма онлайн-платформасини яратиш таклиф этилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумидаги нутқида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида қўшма рақамли экотизим ҳамда инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган онлайн платформани яратишни таклиф этди.

 

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, қўшма рақамли экотизимнинг дастлабки босқичи рақамли савдо ва шаҳар сервисларини тартибга солиш қоидаларини яқинлаштириш, икки мамлакат брендларини ҳамкорликдаги платформаларда илгари суриш, бандлик бўйича ягона рақамли профиль яратиш ҳамда сунъий интеллект асосидаги маҳсулотларни ривожлантиришни қамраб олиши мумкин.

 

Президентнинг қайд этишича, бундай ташаббуслар бизнес учун янги бозорларни очиб берса, фуқаролар учун қўшимча даромад топиш имкониятларини яратади.

 

Шавкат Мирзиёев рақамлаштириш жараёнларида инсон омили устувор аҳамиятга эга бўлиши кераклигини таъкидлаб, Ўзбекистон дунёдаги энг ёш давлатлардан бири эканини, аҳолисининг ярмидан кўпроғини ёшлар ташкил этишини эслатди.

 

Давлат раҳбари ёшларни замонавий билим ва кўникмалар билан таъминлаш билан бир қаторда, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шароитларни яратиш муҳимлигини қайд этди. Шу нуқтаи назардан таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

 

Маълум қилинишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 32 та хорижий олий таълим муассасаси филиали фаолият юритмоқда. Шундан 15 таси Россия олийгоҳларига тегишли бўлиб, бу Россиянинг хориждаги энг йирик университетлар тармоғи ҳисобланади.

 

Президент касбий таълимни ривожлантириш ва амалиётга йўналтирилган кадрлар тайёрлаш дастурларини кенгайтириш зарурлигига ҳам эътибор қаратди. Онлайн таълим сервисларини ривожлантириш ёшларнинг, жумладан, чекка ҳудудларда яшовчиларнинг сифатли билим олиш имкониятларини кенгайтиради ҳамда меҳнат мобиллигини янги босқичга олиб чиқади.

 

Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев таълим, касбий тайёргарлик ва меҳнат бозорини ўзаро боғлайдиган Инсон капиталини ривожлантириш бўйича қўшма онлайн платформани яратишни таклиф этди.

 

Давлат раҳбари таъкидлашича, мазкур платформа таълим дастурлари, хорижий тиллар ва ахборот технологиялари курслари, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда иш берувчилар билан мулоқот имкониятларини бирлаштириши мумкин.

 

Бу тизим ёшлар учун янги иқтисодиётга йўл очади, бизнесни малакали кадрлар билан таъминлайди ҳамда таълим муассасаларига меҳнат бозорининг реал эҳтиёжлари билан самарали ишлаш имконини бериши қайд этилди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида инсон капиталини ривожлантириш қўшма онлайн-платформасини яратиш таклиф этилди | Zamon.uz