Ўзбекистон

Қаршида ҳоким ўринбосарининг ходимларга қўпол муносабати юзасидан ўрганиш бошланди

Ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилиш ва уларга нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлиш ҳақидаги хабарлар ўрганилмоқда.

Қаршида ҳоким ўринбосарининг ходимларга қўпол муносабати юзасидан ўрганиш бошланди

 

Қарши шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Нурбек Турдиевнинг ходимларга нисбатан қўпол муносабатда бўлгани ҳамда уларни дам олиш кунлари ишга жалб қилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари бошланди.

 

Инспекциянинг маълум қилишича, мазкур ҳолат ваколатли орган томонидан назоратга олиниб, мурожаатларда келтирилган ҳолатлар юзасидан тегишли текширув тадбирлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши билдирилган.

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда мансабдор шахс иштирокидаги видеолавҳа тарқалган эди. Унда онлайн йиғилишга кечикиб қўшилган ходимга нисбатан ҳақоратли ва кескин сўзлар ишлатилгани акс этган.

 

Мурожаат муаллифлари ҳоким ўринбосари томонидан ходимларга мунтазам равишда босим ўтказилиши, уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи муносабатларга йўл қўйилгани ҳамда айрим ҳолларда асоссиз равишда ишдан бўшатиш ҳолатлари кузатилганини таъкидлаган.

 

Шунингдек, суд қарори билан ишга тикланиши белгиланган айрим ходимларнинг амалда ўз вазифаларига қайтарилмагани юзасидан ҳам эътирозлар билдирилган.

 

Давлат меҳнат инспекцияси мазкур ҳолатлар юзасидан ўрганиш ишлари давом этаётганини ҳамда якуний хулосалар бўйича жамоатчиликка қўшимча ахборот берилишини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, фуқаронинг банкдан 2,2 млрд сўм қарзи бўлган.

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Маълум бўлишича, фуқаро тадбиркорга тегишли жойни ноқонуний равишда эгаллаб олган.

Бизнес таклифи ортидаги фирибгарлик: Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

Бизнес таклифи ортидаги фирибгарлик: Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

У фуқароларга қўшма бизнес таклиф қилиб, катта миқдордаги пулни фирибгарлик йўли билан олганликда гумонланмоқда.