Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади. Давлат раҳбари табригида ёш спортчиларнинг эришган натижаларини эътироф этиб, уларни келгусида халқаро мусобақаларда Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишга ундади.

 

Президент Олимпиада мусобақалари нафақат спорт беллашуви, балки ёшлар ўртасида дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамловчи тарбия майдони бўлганини таъкидлади.

 

Табрикда мусобақаларда юқори натижаларга эришган спортчилар алоҳида қайд этилди. Жумладан, қашқадарёлик Кумуш Кўчкинова дзюдо ва кураш бўйича иккита олтин медални қўлга киритган. Тошкентлик Аиша Енина эса бадиий гимнастика бўйича учта олтин, биттадан кумуш ва бронза медалига сазовор бўлган.

 

Шунингдек, оғир атлетикачи Муштарий Ўролова 60 килограммдан юқори вазн тоифасида даст кўтаришда 109 килограмм, силтаб кўтаришда 136 килограмм ва икки кураш якунига кўра 245 килограмм натижа қайд этиб, жаҳон рекордини ўрнатгани таъкидланди.

 

Бундан ташқари, бир қатор ёш спортчилар Ўзбекистон рекордларини янгилаган. Парасузиш баҳсларида андижонлик Ҳикматулла Ҳайдаралиев ва қорақалпоғистонлик Шаҳноза Ережепбаева тўрттадан олтин медални қўлга киритган. Сирдарёлик енгил атлетикачи Дурдона Жуманқулова эса уч кураш баҳсларида 2014 очко жамғариб, 14 ёшли спортчилар орасида энг юқори натижани қайд этган.

 

Шавкат Мирзиёев барча иштирокчилар мусобақаларда зарур билим ва тажриба орттирганини таъкидлаб, бу беллашувларда мағлублар бўлмаганини қайд этди.

 

Давлат раҳбари ёш спортчиларнинг келгусида қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ҳам Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонч билдирди. Шунингдек, спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, фуқаронинг банкдан 2,2 млрд сўм қарзи бўлган.

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Маълум бўлишича, фуқаро тадбиркорга тегишли жойни ноқонуний равишда эгаллаб олган.

Бизнес таклифи ортидаги фирибгарлик: Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

Бизнес таклифи ортидаги фирибгарлик: Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

У фуқароларга қўшма бизнес таклиф қилиб, катта миқдордаги пулни фирибгарлик йўли билан олганликда гумонланмоқда.

Чанг, олтингугурт диоксиди ва углерод оксиди: Бекободдаги корхонада экологик қоидабузарликлар аниқланди

Чанг, олтингугурт диоксиди ва углерод оксиди: Бекободдаги корхонада экологик қоидабузарликлар аниқланди

Корхона ҳавога меъёрдан 1 533 баравар кўп зарарли модда чиқарган.