Ўзбекистон

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди


2026 йил 7 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги 82-сонли автобус йўналишида фаолият юритган ҳайдовчи билан бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.



Қайд этилишича, “18-автобус саройи” филиалига қарашли автобус ҳайдовчиси J.Z. йўловчиларни бекатда тушириб, транспорт воситасини тўхтатган. Бироқ у автобуснинг қўл тормозини фаоллаштирмасдан, транспорт воситасини тарк этган.


Натижада автобус ўз-ўзидан ҳаракатлана бошлаган. Буни кўрган ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган, аммо автобус остида қолиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи ҳалок бўлган.



«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти ва жамоаси марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, фуқаронинг банкдан 2,2 млрд сўм қарзи бўлган.

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Маълум бўлишича, фуқаро тадбиркорга тегишли жойни ноқонуний равишда эгаллаб олган.

Бизнес таклифи ортидаги фирибгарлик: Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

Бизнес таклифи ортидаги фирибгарлик: Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

У фуқароларга қўшма бизнес таклиф қилиб, катта миқдордаги пулни фирибгарлик йўли билан олганликда гумонланмоқда.

Чанг, олтингугурт диоксиди ва углерод оксиди: Бекободдаги корхонада экологик қоидабузарликлар аниқланди

Чанг, олтингугурт диоксиди ва углерод оксиди: Бекободдаги корхонада экологик қоидабузарликлар аниқланди

Корхона ҳавога меъёрдан 1 533 баравар кўп зарарли модда чиқарган.

“Заправка”лар фаолияти вақтинча тўхтатилиши мумкин: газ таъминотида устуворлик кимларга берилади?

“Заправка”лар фаолияти вақтинча тўхтатилиши мумкин: газ таъминотида устуворлик кимларга берилади?

“Ўзгидромет” 9–11 ноябрь кунлари ёмғир, шимолий ва тоғли ҳудудларда қор ёғишини прогноз қилмоқда.