Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди
Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлатобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний равишда ишлаб чиқарилган дори воситалари аниқланган.
Суднинг тегишли ҳал қилув қарорига асосан, ашёвий далил сифатида эътироф этилган, умумий қиймати қарийб 560 миллион сўмни ташкил этувчи дори воситаларини йўқ қилиш белгиланган.
Мазкур суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими томонидан тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ижро тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, шунингдек, бошқа турдаги дори воситалари белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Бундан ташқари, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.
Мазкур тадбир ноқонуний дори воситалари муомаласининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан биридир.







