Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди
Ижро ҳужжатига кўра, фуқаронинг банкдан 2,2 млрд сўм қарзи бўлган.

Қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий ижро чоралари изчил амалга оширилмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг қарорига асосан қарздор N.K.Q МЧЖдан Ипотека-банк АТБ фойдасига 2.2 млрд сўм ундириш, ундирувни “HOWO” русумли юк автомашинага қаратиш белгиланган.
Хусусан, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.







