Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди
Маълум бўлишича, фуқаро тадбиркорга тегишли жойни ноқонуний равишда эгаллаб олган.

Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 06.07.2026 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар С.Я. томонидан ноқонуний равишда эгаллаб олинган Асака тумани, Турон МФЙ, Турон кўчаси ҳудудидаги тадбиркор К.Т. га тегишли ернинг 139 К .М қисмига ўзбошимчалик билан қуриб олинган қурилмалар мажбурий тартибда буздирилиши белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан жавобгар С.Я. суд ҳужжатида белгиланган талабларни ихтиёрий бажариши ҳақида огоҳлантирилишига қарамасдан бу талаблар бажарилмаган.
Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро тайинланиб, давлат ижрочилари томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида ноқонуний қурилма бартараф этилди.







