Ўзбекистон

Фирибгарларнинг янги тузоғи: Телеграмда сохта суд чақирувлари тарқатилмоқда

Шубҳали файл ёки ҳавола очилиши Телеграм аккаунти ва шахсий маълумотларнинг ўғирланишига олиб келиши мумкин.

Фирибгарларнинг янги тузоғи: Телеграмда сохта суд чақирувлари тарқатилмоқда

 

Киберфирибгарлар томонидан Телеграм мессенжери орқали фойдаланувчиларни алдашга қаратилган янги фирибгарлик усули кузатилмоқда.

 

Маълум қилинишича, номаълум шахслар фойдаланувчиларга гўёки судга чақирилгани ҳақида хабарлар юбориб, уларга зарарли АPК файллар ёки шубҳали ҳаволаларни жўнатмоқда.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ҳавола ёки файллар очилган тақдирда, зарарли дастур қурилмага ўрнатилиб, фойдаланувчининг Телеграм аккаунтига ноқонуний кириш имкониятини яратиши мумкин. Натижада вирус автоматик равишда контактлар, гуруҳлар ва бошқа фойдаланувчиларга ҳам тарқатилади.

 

Шунингдек, фирибгарлар ушбу усул орқали шахсий маълумотлар, Тelegram аккаунтлари, банк карталари реквизитлари ҳамда бошқа махфий маълумотларни қўлга киритишга уриниши мумкин.

 

Фуқаролардан номаълум манбалардан юборилган ҳаволалар ва АPК файлларни очмаслик, шубҳали хабарларга ишонмаслик ҳамда яқинларини ҳам бундай киберхавфлардан огоҳлантириш сўралади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"