Ўзбекистон

Истанбулда 6 ёшли ўзбекистонлик бола трамвай ва бекат орасида қолиб, ҳалок бўлди

Болакай Туркияга ота-онаси ва яқинлари билан бирга саёҳат учун келган.

Истанбулда 6 ёшли ўзбекистонлик бола трамвай ва бекат орасида қолиб, ҳалок бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 6 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса 2026 йил 8 июнь куни Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги Лалели мавзесида жойлашган трамвай бекатида юз берган.

 

Қайд этилишича, вояга етмаган бола трамвайдан тушганидан сўнг бекат платформаси билан трамвай рельслари оралиғида қисилиб қолган. Транспорт воситаси ҳаракатланиши натижасида у оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

 

Марҳум Туркияга ота-онаси ва яқинлари билан бирга сайёҳ сифатида келгани айтилмоқда.

 

Ҳозирда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди.

 

Шунингдек, дипломатик ваколатхона Истанбул каби йирик шаҳарларда жамоат транспортидан фойдаланишда вояга етмаган болаларни назоратсиз қолдирмаслик ва уларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратишга чақирди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"