Ўзбекистон

Қозоғистонда ЙТҲга учраган 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Латвияда инсультни бошдан кечирган ва Россияда қийин аҳволга тушиб қолган фуқаролар ҳам ватанга қайтарилди.

Қозоғистонда ЙТҲга учраган 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қозоғистон, Латвия ва Россияда қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарди. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, фуқаролардан бири — 17 ёшли қиз Россияга Қозоғистон орқали автотранспортда йўл олаётган вақтда Атираю вилоятида йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Оқибатда у оғир тан жароҳатлари олиб, бир неча марта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.

 

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассиси маълумотига кўра, беморда бешинчи бўйин умуртқаси сингиши ва орқа мия фаолияти бузилиши аниқланган. У Атирауда икки марта операция қилинганидан сўнг, интенсив терапия назорати остида Ўзбекистонга олиб келинган.

 

Ҳозирда қиз Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанмоқда. Шифокорларнинг билдиришича, унинг аҳволи қониқарли.

 

Шунингдек, Латвияга мустақил равишда ишлаш учун борган яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳам ватанга қайтарилган. Агентлик маълумотига кўра, у манзилга етиб боргач ваъда қилинган иш ўрни билан таъминланмаган. Кучли руҳий босим оқибатида эса инсультни бошдан кечирган. Даволаниш жараёнидан сўнг шифокорлар назорати остида Ўзбекистонга қайтишига рухсат берилган.

 

Бундан ташқари, Россияда қийин аҳволга тушиб қолган яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бириктирилган шифокорлар кузатувида ватанга олиб келинган. 

 

Миграция агентлиги фуқароларни хорижга ишлаш учун фақат хавфсиз, қонуний ва кафолатланган йўллар орқали боришга чақирди. 

 

Шунингдек, идора чет элда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши, шимолий ва тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Тошкент аҳолиси учун янгилик: иситиш мавсуми бошланиш санаси белгиланди

Тошкент аҳолиси учун янгилик: иситиш мавсуми бошланиш санаси белгиланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2026–2027 йилги иситиш мавсуми доирасида пойтахтда хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик бериш босқичма-босқич бошланади.

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевни Қасим-Жомарт Тоқаев кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Учрашувда икки давлат ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: “яшил” даража қайд этилди

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: “яшил” даража қайд этилди

Пойтахт ҳавосида PМ заррачалари тарқалиши ортидан ҳаво сифати яхшиланди.

Ишга кириш учун 400 доллар: Самарқандда мактаб директори ушланди

Ишга кириш учун 400 доллар: Самарқандда мактаб директори ушланди

У фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига пул талаб қилган.

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Тадбирда аъзо давлатлар, кузатувчилар ва ҳамкор мамлакатлар махсус хизматлари вакиллари қатнашмоқда.

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

9 ойда фуқаролардан қурилиш сифати ва объектларнинг кеч топширилиши юзасидан 1 700 дан ортиқ шикоят келиб тушган.