Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2030 йилгача геология ва тоғ-конь саноатига 30 млрд доллардан ортиқ инвестиция жалб этилади

Инвесторларни жалб этиш учун Геологик маълумотлар миллий базасини яратиш таклиф этилди.

Ўзбекистонда 2030 йилгача геология ва тоғ-конь саноатига 30 млрд доллардан ортиқ инвестиция жалб этилади

Президент Шавкат Мирзиёевга тоғ-конь саноати ва геология соҳасида рақамли ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича тақдимотда 2030 йилгача тармоққа 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилиш мақсад қилингани маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, инвесторларни жалб этиш учун геологик маълумотларнинг сифатли ва ишончли рақамли базасини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда Геологик маълумотлар миллий базасини яратиш таклиф этилди. Жараён доирасида “Технологик трансформация маркази” ташкил қилиниб, 36 мингдан ортиқ геологик ҳисобот ва бирламчи маълумотлар рақамли форматга ўтказилади.

 

Мутасаддилар ҳисоб-китобларига кўра, бу геологик маълумотларни шакллантириш, конларни моделлаш ва захираларни ҳисоблаш жараёнларини икки баравар тезлаштиради.

 

Тақдимотда 2026–2030 йилларда геология соҳаси ҳамда йирик саноат корхоналари — Навоий конь-металлургия комбинати, Олмалиқ конь-металлургия комбинати, Навоиюран, Ўзметкомбинат, Ўзбеккўмир ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинатида сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган 44 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилгани билдирилди.

 

Лойиҳалар ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, корпоратив бошқарувни рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, меҳнат ва саноат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда конь-геология ишларини рақамли трансформация қилиш каби беш асосий йўналишни қамраб олади.

 

Маълумотларга кўра, мазкур ташаббуслар натижасида операцион самарадорлик 7 фоизга, техника ва ускуналар ишончлилиги 20 фоизга, энергия самарадорлиги эса 8 фоизга ошиши кутилмоқда. 

 

Шунингдек, инсон омили билан боғлиқ хато ва хавфларни 15 фоизга камайтириш имконияти мавжуд.

 

Тақдимотда яратиладиган технологик ечимларни патентлаш зарурлиги ҳам таъкидланди. 

 

Якунда мутасаддиларга тоғ-конь саноати корхоналарининг бизнес-режаларига ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурслари самарадорлигини оширишга қаратилган чораларни киритиш ҳамда технологик ва сунъий интеллект лойиҳалари бўйича алоҳида дастурларни тасдиқлаб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

 

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"