Ўзбекистон

Ўзбекистонда беш йил ичида олтин захираси яна 879 тоннага оширилади

Кумуш захирасини 510 тоннага, мис захирасини эса 676 минг тоннага кўпайтириш режалаштирилган.

Ўзбекистонда беш йил ичида олтин захираси яна 879 тоннага оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев тоғ-конь саноати ва геология соҳасида рақамли ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш юзасидан ўтказилган тақдимот билан танишди.

 

Тақдимотда келгуси беш йил давомида мамлакат олтин захираларини қўшимча 879 тоннага ошириш бўйича ишлар бошланганлиги маълум қилинди. Шунингдек, кумуш захирасини 510 тоннага, мис захирасини эса 676 минг тоннага кўпайтириш режалаштирилган.

 

Қайд этилишича, геология-қидирув ишларида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш геологик маълумотларни тезкор таҳлил қилиш, янги конларни аниқлаш ва фойдали қазилмалар захираларини аниқ баҳолаш имконини беради.

 

Давлат раҳбари соҳада технологик трансформацияни жадаллаштириш, ишлаб чиқариш жараёнларини сунъий интеллект асосида бошқариш ва таҳлил қилиш тизимини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

 

Мутасаддилар ҳисоб-китобларига кўра, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ечимларини кенг жорий этиш маҳсулот таннархини 10 фоизга камайтириш, янги конларни очиш муддатини икки баравар қисқартириш ҳамда инвесторларга тақдим этиладиган таклифлар сонини тўрт баравар ошириш имконини беради.

custom img

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табрикларни Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва халққа билдирилган ҳурмат ифодаси деб баҳолади.

custom img

Жиззах шаҳрининг бош режасига ўзгартириш киритилди

Ҳужжатга кўра, келгуси йилларда шаҳар ҳудуди қарийб икки баравар кенгайтирилади, транспорт, уй-жой ва муҳандислик инфратузилмаси тубдан модернизация қилинади.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги учта ҳужжатли фильм халқаро телеканалларда намойиш этилди

24 июль куни Россия 24, Россия Култура ва Euronews телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг яратилиш тарихига бағишланган учта ҳужжатли фильм илк бор эфирга узатилди. Фильмларда марказнинг ташкил этилиши, халқаро аҳамияти ва унинг амалга оширилиш босқичлари ёритилган.

custom img

Саида Мирзиёева судьялар ва суд тизими ходимларини табриклади

Саида Мирзиёева 25 июль — Халқаро судьялар ва суд тизими ходимлари фаровонлиги куни муносабати билан табрик йўллаб, судьялар фаровонлиги адолатли va одил судловнинг муҳим шарти эканини таъкидлади.

custom img

Бойсундаги техноген аварияни бартараф этишга Хитой мутахассислари жалб қилинади

Томонлар қутқарув-бурғилаш ишларини тез фурсатда бошлаш ҳамда зарур техника ва мутахассисларни объектга етказишга келишиб олди.

custom img

Қашқадарёда эркак ўлган итни Damas'га боғлаб судради

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди

custom img

Тошкентда маст аёл йўлнинг қатнов қисмига ётиб олди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Бири техник стажёр визаси, иккинчиси эса қисқа муддатли виза билан Японияга кириб, рухсат этилган муддат тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"