Ўзбекистон

Ўзбекистонда параллел қурилиш амалиёти бекор қилинади

Янги тартибга кўра, ишлар фақат экспертизадан ўтган босқичма-босқич лойиҳа асосида амалга оширилади.

Ўзбекистонда параллел қурилиш амалиёти бекор қилинади

 

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб янги обектлар бўйича лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бир вақтда амалга ошириш — яъни параллел қурилиш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақда Президентнинг 104-сонли фармонида белгиланган.

 

Ҳужжатга мувофиқ, эндиликда тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич тайёрланадиган лойиҳа асосида қурилиш ишларини амалга ошириш тартиби жорий этилади. Ушбу тартиб доирасида тадбиркорлик субектлари ўз маблағлари ҳамда жалб қилинадиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган обектлар (кўп квартирали уй-жойлар бундан мустасно) бўйича қурилиш-монтаж ишларини босқичма-босқич лойиҳа асосида бажариши мумкин бўлади.

 

Қурилиш ишлари ҳар бир босқич бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилгач ва инспекция томонидан рўйхатга олингандан сўнг режа-график асосида бошланади. Жараёнлар “Қурилишда давлат назорати” электрон платформаси орқали доимий мониторинг қилинади.

 

Шунингдек, бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган обектларда ҳам ушбу тартиб фақат Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари асосида жорий этилиши мумкин.

 

Фармонга кўра, Вазирлик ва инспекция томонидан 2027 йил якунига қадар тажриба-синов натижалари таҳлил қилиниб, тизимни кенгайтириш бўйича таклифлар Ҳукуматга киритилади.

 

Бундан ташқари, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими доирасида айрим давлат харидлари бўйича техник топшириқларни экспертизадан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, қурилиш соҳасида коррупсия хавфини камайтириш мақсадида “сирли мижоз” механизми жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.