Ўзбекистон

Ўзбекистонда 16 ёшга тўлган ўғил болалар ID-карта асосида автоматик ҳарбий ҳисобга олинади

Мудофаа ишлари бўлимларида амалга ошириладиган тиббий комиссия жараёнлари бекор қилиниб, ушбу кўриклар туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларида ўтказилади.

Ўзбекистонда 16 ёшга тўлган ўғил болалар ID-карта асосида автоматик ҳарбий ҳисобга олинади

 

Ўзбекистонда мудофаа ишлари органлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, “нол бюрократия” тамойилини жорий этиш ҳамда ҳарбий ҳисобга олиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бўйича янги ташаббуслар илгари сурилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов маълум қилди.

 

Тақдимот давомида 16 ёшга тўлган ва ID-карта олган ўғил болалар тўғрисидаги маълумотларни Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизими орқали олиш ҳамда уларни автоматик тарзда ҳарбий ҳисобга қўйиш тартибини жорий этиш таклифи маъқулланди.

 

Шунингдек, амалдаги тартибга кўра мудофаа ишлари бўлимларида амалга ошириладиган тиббий комиссия жараёнларини бекор қилиб, ушбу кўрикларни туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларида ўтказиш тизимига ўтиш режалаштирилмоқда.

 

Ушбу янгиликлар натижасида фуқаролар учун хизмат кўрсатиш жараёнлари соддалаштирилиб, шаффоф ва рақамли тизим шакллантирилиши, ортиқча бюрократик тўсиқларга барҳам берилиши кутилмоқда.

 

Президент томонидан мазкур таклифлар маъқулланиб, уларни тезкорлик билан амалиётга татбиқ этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.