Жаҳон

Дунё бўйлаб 138 миллионга яқин бола меҳнат қилишга мажбур — ХМТ

Халқаро меҳнат ташкилотининг таъкидлашича, 54 миллион бола ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли шароитларда ишламоқда

Дунё бўйлаб 138 миллионга яқин бола меҳнат қилишга мажбур — ХМТ

 

Дунё бўйлаб қарийб 138 миллион нафар бола меҳнат қилишга мажбур бўлмоқда, улардан 54 миллион нафари эса ҳаёти ва соғлиғи учун бевосита хавф туғдирувчи шароитларда ишлаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда БМТ маълумотларига таяниб, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Гилберт Хоунгбо баёнот берди.

 

Унинг таъкидлашича, болалар меҳнатининг ҳозирги даражаси халқаро ҳамжамият учун жиддий ташвиш уйғотади ва бу ҳолатни қабул қилиб бўлмайди. ХМТ раҳбари ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакилларини муаммони бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.

 

Мазкур баёнот ҳар йили 12 июн куни нишонланадиган Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни арафасида янграган. Ушбу сана 2002 йилда ХМТ ташаббуси билан болалар эксплуатациясига қарши курашишда халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида таъсис этилган.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда миллионлаб болалар таълим олиш, хавфсиз ривожланиш ва тўлақонли болалик ҳуқуқидан маҳрум бўлмоқда. Муаммо айниқса қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати ва норасмий иқтисодиёт соҳаларида долзарб бўлиб қолмоқда. Айнан ушбу йўналишларда вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатлари кўпроқ учрайди.

 

2026 йилда Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни “Болалар меҳнатига қизил карта: болалар учун адолатли шароитлар, катталар учун муносиб иш” шиори остида ўтказилади. ХМТга кўра, болалар меҳнати қашшоқлик, иш ўринларининг етишмаслиги ва ижтимоий ҳимоя тизимларининг заифлиги билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, муаммони бартараф этиш комплекс ёндашувни талаб қилади.

 

Шу муносабат билан Марракеш Глобал Ҳаракатлар Дастурида бир қатор устувор вазифалар белгиланган. Улар қаторига ота-оналар учун муносиб ҳақ тўланадиган иш ўринларини яратиш, болаларнинг сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ҳимоя тизимларини ривожлантириш ҳамда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонунчиликни кучайтириш киради.

 

Гилберт Хоунгбонинг таъкидлашича, болалар меҳнатини бутунлай йўқ қилиш мумкин, бироқ бунинг учун халқаро ҳамжамиятнинг қатъий сиёсий иродаси ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлари зарур.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"