Жаҳон

Эрон Минаб мактаби қурбонлари хотирасига бағишлаб янги банкнота чиқарди

1 миллион риал қийматидаги янги банкнотада айнан ушбу мактаб тасвири акс эттирилган.

Эрон Минаб мактаби қурбонлари хотирасига бағишлаб янги банкнота чиқарди

Эрон Марказий банки Минаб шаҳридаги Шажареҳ Тайебеҳ бошланғич мактаби тасвирланган янги банкнотани муомалага киритди. Бу ҳақда The New Region хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, мазкур мактабга февраль ойида юз берган ҳарбий амалиёт чоғида берилган зарба оқибатида камида 175 киши, жумладан кўплаб болалар ҳалок бўлган.

 

Воқеа АҚШ–Исроил уруши бошланган 28 февраль куни юз берган бўлиб, АҚШ томонидан амалга оширилган зарба аслида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига тегишли ҳарбий объектни нишонга олган, бироқ у адашиб яқин атрофдаги мактабга тушгани айтилмоқда.

 

Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг аксарияти 7–12 ёшдаги болалар экани билдирилган.

 

Эрон давлат телевидениеси IRIB маълумотига кўра, 1 миллион риал қийматидаги янги банкнотада айнан ушбу мактаб тасвири акс эттирилган. Амалдаги иқтисодий вазият ва кескин инфляция фонида мазкур сумма 1 АҚШ долларидан ҳам кам қийматга тенг экани қайд этилган.

 

Мамлакат расмийлари йиллар давомида давом этаётган санкциялар Эрон иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатганини, миллий валюта — риал эса сезиларли даражада қадрсизланганини таъкидламоқда.

 

Теҳрон АҚШнинг зарбасини кескин қоралаб, уни инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши сифатида баҳолаган ва ҳодиса атайлаб амалга оширилган деб ҳисоблашини билдирган.

 

Human Rights Watch ташкилоти эса Минабдаги воқеани ҳарбий жиноят сифатида текширишга чақириб, мактабнинг ҳарбий объектга яқин жойлашуви уни ҳужум учун қонуний нишонга айлантирмаслигини таъкидлаган.

 

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арoқчи БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида қилган чиқишида ҳам бу ҳужум “тасодифий хато эмас, балки атайлаб амалга оширилган ҳаракат” эканини иддао қилиб, АҚШни жавобгарликка тортиш зарурлигини айтган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"