Ўзбекистон

ТИВ Жаҳон чемпионатига бораётган ўзбекистонлик мухлисларга тавсиялар берди

ТИВ мухлисларни мезбон давлатлар қонун-қоидаларига риоя қилишга, ҳужжатларни олдиндан расмийлаштиришга ва хавфсизлик чораларига амал қилишга чақирди.

ТИВ Жаҳон чемпионатига бораётган ўзбекистонлик мухлисларга тавсиялар берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун АҚШ, Канада ва Мексикага сафар қилишни режалаштираётган фуқароларга қатор тавсиялар билан чиқди.

 

Вазирлик матбуот котиби Омонулла Файзиевнинг маълум қилишича, сафар олдидан мезбон давлатларнинг виза ва миграция талабларини синчиклаб ўрганиш, барча зарур ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини текшириш тавсия этилади.

 

Шунингдек, мухлислардан паспорт ва бошқа муҳим ҳужжатларнинг асл нусхалари билан бирга электрон ва қоғоз нусхаларини ҳам сақлаш, маҳаллий қонунчилик ва жамоат тартиби қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралган.

 

ТИВ сафар давомида ҳаракатланиш маршрутларини олдиндан режалаштириш, фақат расмий транспорт ва ахборот хизматларидан фойдаланиш, гавжум жойларда шахсий хавфсизлик чораларига амал қилиш ҳамда рухсат этилмаган оммавий тадбирларда иштирок этмасликни тавсия қилган.

 

Қайд этилишича, фавқулодда вазиятлар, ҳужжатлар йўқолиши ёки бошқа муаммолар юзага келганда маҳаллий тезкор хизматлар ҳамда Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилиш лозим.

 

Вазирлик мухлисларни миллий терма жамоани муносиб қўллаб-қувватлашга, мезбон мамлакатлар қонун-қоидалари, маҳаллий анъана ва маданиятга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирди. ТИВга кўра, Жаҳон чемпионати даврида ҳар бир ўзбекистонлик нафақат мухлис, балки мамлакатнинг хориждаги вакили сифатида ҳам эътибор марказида бўлади.

 

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларнинг хавфсизлиги ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари доимий назоратда эканини ҳамда зарур ҳолларда консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.