Сиёсат

Ўзбекистон делегацияси Россия Президенти Администрацияси раҳбарияти билан учрашди

Учрашувларда медиа ва коммуникациялар соҳасидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси Россия Президенти Администрацияси раҳбарияти билан учрашди

 

Москва шаҳрига амалга оширилган уч кунлик ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Россия Президенти Администрациясининг қатор раҳбарлари ва мутасаддилари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

 

Хусусан, делегация Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари – Президент матбуот котиби Дмитрий Песков, Президентнинг стратегик шериклик ва ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Вадим Титов, Президентнинг жамоат лойиҳалари бошқармаси бошлиғи Сергей Новиков ҳамда Президентнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Татяна Матвеева билан мулоқотлар олиб борди.

 

Ташриф давомида Россиянинг жамоат, ёшлар, медиа ва креатив соҳаларда фаолият юритаётган қатор ташкилотлари вакиллари билан ҳам учрашувлар ташкил этилди.

 

Музокаралар чоғида мунтазам профессионал мулоқотни ривожлантириш, матбуот хизматлари, таҳлилий марказлар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма таълим ва малака ошириш дастурларини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Делегация, шунингдек, бошқарув кадрларини тайёрлашга ихтисослашган “Сенеж” бошқарув устахонаси фаолияти билан танишди. Мазкур марказнинг бошқарув кадрларини тайёрлашдаги илғор тажрибаси ва инновацион ёндашувлари катта қизиқиш уйғотди.

 

Ўтказилган учрашувлар медиа ва коммуникациялар соҳасида очиқ мулоқотни ривожлантириш, профессионал тажриба алмашиш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича томонларнинг тайёрлигини тасдиқлади.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Ўзбекистон делегацияси Россия Президенти Администрацияси раҳбарияти билан учрашди | Zamon.uz