Ўзбекистон

Фарғонада 7-синф ўқувчиси отасининг машинасида ЙТҲ содир этди

Бола автомобилни уйда қаровсиз қолдирилган ҳолатда рухсатcиз олиб чиққан.

Фарғонада 7-синф ўқувчиси отасининг машинасида ЙТҲ содир этди

 

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 7-синф ўқувчиси томонидан автомобил бошқарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди.

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотларга кўра, 2026 йил 23 май куни соат 15:00 ларда “Теплик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида вояга етмаган, 7-синф ўқувчиси отасига тегишли бўлган “Kia Sorento” русумли автомобилни уйда қаровсиз қолдирилган ҳолатда рухсатcиз олиб чиққан.

 

Ўқувчи маҳалла ҳудудида транспорт воситасини тезликда бошқариш чоғида бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, фақат автомобилга техник шикаст етган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиларини табриклади

Президент Ўзбекистон шахматчиларининг халқаро майдондаги ютуқлари ва мамлакатда шахматни ривожлантириш борасидаги ишларни қайд этди.

custom img

76 та сохта “права”: ЙҲХБ биносидаги схема очилди

Улар эски гувоҳномасини алмаштиришга келган фуқароларнинг маълумотларини сохталаштирган.

custom img

“Атиргул” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Маросимда уюшмага янги қабул қилинган 25 нафар аёл журналистга ҳам аъзолик гувоҳномалари топширилди.

custom img

63 ва 58 ёш: пенсия ёши ўзгарадими?

Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф қилинмоқда.

custom img

Ўзбекистон дипломи Европага йўл очадими?

Ўзбекистонда олий таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш кўлами кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон ва БМТ Туризм: 2027 йил халқаро очилиш маросими Тошкентда ўтказилади

Ўзбекистон ва БМТ барқарор туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтиради.

custom img

Бухородаги нефть омборида ёнғин: 3 фуқаро жароҳатланди

Ёнғин оқибатида омбордаги битта ёқилғи резервуари ёниб, зарарланган.

custom img

Ҳарбий хизмат олдидан тиббий текширув: наркотик истеъмоли махсус тест орқали аниқланади

Ижобий натижа қайд этилган ёки намуна топширишдан бош тортганлар ҳарбий-тиббий кўрикка қўйилмайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"