Сиёсат

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик: Миллий марказ ва БМТ вакиллари учрашуви бўлиб ўтди

Учрашуда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ҳамда БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасида 2026-йилга мўлжалланган Қўшма иш режаси имзоланди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик: Миллий марказ ва БМТ вакиллари учрашуви бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори Акмал Саидов БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича вакили Маҳир Сафарли билан учрашди. Мулоқотда бошқарманинг Марказий Осиё бўйича ҳуқуқий ҳимоя масалалари бўйича мутахассиси Балжан Ошакбаева ҳам иштирок этди.

 

Учрашув давомида томонлар қочқинлар, бошпана изловчи шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

 

                                       

 

Учрашув якунида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ҳамда БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасида 2026-йилга мўлжалланган Қўшма иш режаси имзоланди.

 

Мазкур ҳужжатда келгуси давр учун ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, аҳоли ҳамда мутахассислар салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, қочқинлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги халқаро меъёрларни кенг жорий этиш масалалари белгилаб олинди.

 

                                           

 

Томонлар ўзаро манфаатли ва конструктив ҳамкорликни изчил давом эттириш, эришилган келишувларни амалиётга самарали татбиқ этиш ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги қўшма ташаббусларни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик: Миллий марказ ва БМТ вакиллари учрашуви бўлиб ўтди | Zamon.uz