Жаҳон

Қозоғистонда жинсий зўравонлик ишлари аёл терговчиларга топширилади

Янги тартиб жабрланувчиларнинг руҳий ҳолатини ҳимоя қилишга қаратилган.

Қозоғистонда жинсий зўравонлик ишлари аёл терговчиларга топширилади

 

Қозоғистонда жинсий зўравонлик ва жинсий тажовуз билан боғлиқ жиноят ишларини тергов қилиш учун аёл терговчилар тайинланади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири ўринбосари Санжар Адилов маълум қилди дейди Казинформ.

 

Қайд этилишича, янги амалиётнинг асосий мақсади жабрланувчиларнинг қўшимча руҳий босим ва психологик травмага дуч келишини камайтириш, шунингдек, тергов органларига бўлган ишончни мустаҳкамлашдан иборат.

 

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги мажбурий никоҳ билан боғлиқ жиноятларни қўллаш механизмларига ҳам изоҳ берган. Расмийларнинг таъкидлашича, бундай ҳолатларда жабрланувчи аёл ҳам, эркак ҳам бўлиши мумкин. Бироқ шунчаки никоҳга ундаш ёки таклиф қилиш жиноят сифатида баҳоланмайди.

 

Маълум қилинишича, жиноят таркиби юзага келиши учун таҳдид, босим ёки зўравонлик аломатлари мавжуд бўлиши керак. Акс ҳолда, бундай муносабатлар фуқаролик-ҳуқуқий масала сифатида кўрилади.

 

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирча Қозоғистонда мажбурий никоҳ бўйича бирорта ҳам жиноий иш қўзғатилмаган. Эслатиб ўтамиз, мамлакатда мажбурий никоҳ 2025-йил сентябр ойидан бошлаб жиноят сифатида белгиланган.

 

Бундан ташқари, Қозоғистонда таъқиб қилиш (stalking) учун ҳам жиноий жавобгарлик жорий этилган бўлиб, жорий йилнинг ўзида мазкур турдаги 83 та жиноят иши судга юборилган.

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

2022 йил февралидан бери амал қилиб келаётган ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати навбатдаги бор узайтирилмоқда.

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

Пентагон энергетика, ҳарбий ва ядровий объектларига эҳтимолий зарбалар учун нишонлар рўйхатини ишлаб чиқмоқда.

Ноқонуний йўловчи ташиш можароси: Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Ноқонуний йўловчи ташиш можароси: Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Ҳайдовчини калтаклашда гумонланаётган 30 ёшлардаги Ўзбекистон фуқаросининг шахсини видеокузатув ёзувлари орқали аниқлаган.

Starlink тизими ҳужумлар учун ишлатилмаслиги керак — Маск

Starlink тизими ҳужумлар учун ишлатилмаслиги керак — Маск

Унинг фикрича, сунъий йўлдошларнинг йўқ қилиниши космосда катта миқдордаги чиқиндилар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Эрон Исроил сайловлари арафасида ҳужум уюштириши мумкин — Нетаняху

Эрон Исроил сайловлари арафасида ҳужум уюштириши мумкин — Нетаняху

Исроил бош вазири эҳтимолий ҳужумга кучли жавоб қайтарилишини билдирди.

“Тинчлик келишуви бўлмаса, 200 фоизлик бож” — Трамп

“Тинчлик келишуви бўлмаса, 200 фоизлик бож” — Трамп

АҚШ президенти тарифлар саккизта можарони тугатишга ёрдам берганини айтиб, бу ёндашувни Россия ва Украинага нисбатан ҳам қўллаш мумкинлигини билдирди.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.