Ўзбекистон

"Миям ўчиб қолди": Тошкентда бир нечта машинага урилган Cobalt ҳайдовчиси ҳолатга изоҳ берди

Ҳодисадан сўнг ҳайдовчи шаҳар руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган.

"Миям ўчиб қолди": Тошкентда бир нечта машинага урилган Cobalt ҳайдовчиси ҳолатга изоҳ берди

Тошкент шаҳрида ички ишлар органлари ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, бир қатор қоидабузарликлар содир этган Cobalt автомобили хизмат қуролидан фойдаланиш орқали тўхтатилганди. Ҳайдовчи ҳодиса юзасидан изоҳ берди.

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса 11 июнь куни соат 21:30 лар атрофида Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида содир бўлган. Автомобилни 1982 йилда туғилган, руҳий-асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турувчи фуқаро бошқарган.

 

Қайд этилишича, ҳайдовчи ички ишлар ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган, светофорнинг тақиқловчи ишораларига амал қилмаган ҳамда ҳаракат давомида бир нечта автомобилга шикаст етказган. 

 

ИИББга кўра, унинг ҳаракатлари бошқа ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг ҳаёти ҳамда саломатлигига жиддий хавф туғдирган.

 

Ҳайдовчини тўхтатиш мақсадида қўшимча куч ва воситалар жалб қилинган. Бироқ у бир неча бор автомобилдан тушиш ҳақидаги талабларни ҳам бажармаган ва ҳаракатни давом эттиришга уринган. Шундан сўнг хизмат қуролидан фойдаланилган. 

 

Дастлаб ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узилган, кейинчалик эса автомобилни тўхтатиш мақсадида унинг ғилдирагига қарата ўқ узилган.

 

Тошкент шаҳар ИИББ эълон қилган видеода ҳайдовчининг ўзи ҳам воқеага изоҳ бериб, нима сабабдан бундай ҳаракат қилганини эслай олмаётганини айтган.

 

“Билмайман нима бўлди. Эслай олмайман, тўғриси. Миям ўчиб қолди, менимча. Нега бундай қилганимни билмайман”, — деган у.

 

ИИББ маълумотига кўра, ҳодисадан сўнг ҳайдовчи шаҳар руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"