Ўзбекистон

Нарколаборатория ташкил этганлар 10 йилгача қамалади

Гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасига ҳомийлик қилганлар 8 йилгача қамалиши мумкин.

Нарколаборатория ташкил этганлар 10 йилгача қамалади

 

Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди. Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Унга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ёки қайта ишлаш мақсадида ноқонуний нарколаборатория ташкил этган шахслар 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

 

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш ва тарқатиш учун бангихона ташкил этиш ёки сақлаш 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Қонунга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари, шунингдек кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига ҳомийлик қилиш учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланган. Бундай қилмиш учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади.

 

Бундан ташқари, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўғрилик ёхуд фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаганлик учун 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"