Ўзбекистон

Сурхондарёда уч нафар 18 ёшли йигит чўкиб кетди

Улардан 2 нафарининг жасади топилган бўлиб, яна бирининг жасадини қидириш ишлари давом этмоқда.

Сурхондарёда уч нафар 18 ёшли йигит чўкиб кетди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида дарёга чўмилишга борган ўсмирлардан уч нафари чўкиб кетди. Бу ҳақда Сурхондарё ФВБ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса Намуна маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сурхондарё дарёсида содир бўлган. 2008 йилда туғилган 6 нафар йигит дарё бўйига борган. Улардан беш нафари чўмилиш учун сувга тушган, бир нафари эса қирғоқда қолган.

 

Дарёдаги кучли оқим сабаб сувга тушган йигитлар хавфли вазиятга тушиб қолган. Ҳодиса вақтида яқин атрофдаги фуқаролар икки нафар ўсмирни қутқаришга муваффақ бўлган, бироқ қолган уч нафар йигитни сув оқими олиб кетган.

 

Воқеа жойига қутқарувчилар ва ғаввослар жалб этилган. Қидирув-қутқарув ишлари давомида икки нафар йигитнинг жасади топилган ва сувдан олиб чиқилган.

 

Маълумотларга кўра, ҳозирда оқим олиб кетган учинчи ўсмирнинг жасадини қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"