Ўзбекистон

Тиббиёт муассасаларида “сирли мижоз” тизими жорий этилди

Ушбу махсус мониторинг орқали ортиқча дори ёзиш ва таҳлил тайинлаш ҳолатлари назорат қилинади.

Тиббиёт муассасаларида “сирли мижоз” тизими жорий этилди

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Рақобат қўмитаси ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ, айрим тиббиёт муассасаларида ортиқча текширувлар тайинлаш, зарур бўлмаган дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни тавсия этиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш чоралари кучайтирилмоқда.

 

Мазкур механизмга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Комплаенс-назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари клиникаларда хизмат кўрсатиш жараёнини таҳлил қилади ва клиник протоколларга риоя этилиши бўйича хулосалар беради.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 667-сон қарори асосида тасдиқланган низомга мувофиқ, дори воситалари ва тиббий хизматлар бўйича назорат “сирли мижоз” усули орқали амалга оширилиши белгиланган.

 

Қайд этилишича, бундай тадбирлар аудио ва видео қайд этиш воситаларидан яширин фойдаланиш орқали амалга оширилади. Айни пайтда республикадаги барча тиббиёт ташкилотларида “сирли мижоз” тадбирларига старт берилгани маълум қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тиббиёт муассасаларида “сирли мижоз” тизими жорий этилди | Zamon.uz