Жиноят

Тошкентда ноқонуний қурол сотган шахслар ушланди

Сергели туманида рухсатномасиз сақланиб, бир неча бор сотилган пневматик қурол аниқланди. Ҳолат юзасидан тўрт нафар фуқарога нисбатан маъмурий чора кўрилди.

Тошкентда ноқонуний қурол сотган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида пневматик қуролни ноқонуний равишда сақлаш ва унинг олди-сотдиси билан шуғулланган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Сергели тумани ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролардан бирининг хонадонида пневматик қурол сақланаётгани аниқланган.

 

Ўтказилган текширувлар натижасида ушбу қурол тегишли ҳужжатларсиз тўрт нафар фуқаро ўртасида бир неча бор олди-сотди қилингани маълум бўлган. Қурол охирги харидорнинг уйида ўтказилган тинтув вақтида топилиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

 

ИИББ маълумотига кўра, “Қурол тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан пневматик қуроллар фуқаровий қурол таснифига киради ва уларни сақлаш учун тегишли рухсатнома талаб этилади. Аниқланган фуқаролар эса қуролни ҳеч қандай рухсатномасиз сотиб олган ва сақлаб келган.

 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 220-1-моддаси билан маъмурий чоралар кўрилган.

 

Шунингдек, қонунчиликка мувофиқ, пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш ҳамда ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролларини ихтиёрий равишда топширган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод этилиши эслатиб ўтилди.

custom img

“Ҳудудий электр тармоқлари” Андижон филиалининг 12 нафар ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Филиалда электр ҳисоблагичлари билан боғлиқ қонунбузарликлар аниқланиб, ходимларга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

custom img

Жиззахда 100 минг сўм пора олган ППХ инспекторига 20,6 млн сўм жарима тайинланди

У икки йил муддатга ИИОда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

custom img

Тошкентда 18 ёшли қизни шантаж қилиб, 300 доллар талаб қилган йигит ушланди

У қизнинг шахсий фото ва видеоларини интернетда тарқатиш билан таҳдид қилиб, ундан пул ундиришга уринган.

custom img

Канада ва Кореяга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Гумонланувчилар ишга ва ўқишга юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан минглаб АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

custom img

Афғонистондан дрон ёрдамида наркотик модда олиб ўтишга уриниш тўхтатилди

Тезкор тадбир давомида 2 килограмм 32 грамм опий мусодара қилинди.

custom img

Тошкентда Ҳиндистондан почта орқали юборилган кучли таъсир қилувчи дорилар тўхтатиб қолинди

Жўнатма ичида таркибида жами 1,8 килограмм “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 6 минг дона капсула борлиги аниқланди.

custom img

Қашқадарёда 201 кг каннабис, Тошкентда қарийб 2 кг гашиш мусодара қилинди

Ҳар икки ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Фарғонада 125 млрд сўмлик сунъий ҚҚС орқали ноқонуний кешбек олиш схемаси аниқланди

Ушбу схема ижтимоий тармоқлар орқали сохта фискал чек сотиш ва улар асосида ноқонуний кешбек олиш имкониятини яратиш мақсадида ташкил этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Тошкентда ноқонуний қурол сотган шахслар ушланди