Ўзбекистон

Фарғонада Lacetti ва юк машинаси тўқнашиб, икки киши ҳалок бўлди

ЙТҲга Lacetti-2 ҳайдовчисининг қувиб ўтиш қоидасини бузиб, қарама-қарши ҳаракатланиш йўлагига чиқиб кетгани сабаб бўлган.

Фарғонада Lacetti ва юк машинаси тўқнашиб, икки киши ҳалок бўлди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 14 июнь куни соат 13:30 атрофида D-098 “Қўқон–Яйпан–Исфара” автомобиль йўлининг 21-километрида юз берган.

 

2008 йилда туғилган аёл ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti-2 автомобили қувиб ўтиш қоидасини бузиб, қарама-қарши ҳаракатланиш йўлагига чиқиб кетган ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган FAW Tiger юк автомобили билан тўқнашган.

 

Оқибатда Lacetti-2 ҳайдовчиси ҳамда автомобилда бўлган 2007 йилда туғилган йўловчи шифохонада вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.