Ўзбекистон

“Наркожиноятларга қарши курашда томошабин бўлиб туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари наркотиклар билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилганини маълум қилиб, ота-оналарни бу таҳдидга қарши курашда фаол бўлишга чақирди.

“Наркожиноятларга қарши курашда томошабин бўлиб туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ” — Саида Мирзиёева

 

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева наркотик воситаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашни кучайтиришга қаратилган янги қонун қабул қилинганини билдириб, ота-оналарни бу муаммога қарши курашда фаол бўлишга чақирди.

 

Унинг таъкидлашича, яқинда қабул қилинган қонун билан яширин нарколабораториялар ва бангихоналар ташкил этиш, наркожиноятларга ҳомийлик қилиш, гиёҳвандлик воситаларини интернет орқали ёки трансмиллий тармоқлар ёрдамида тарқатиш каби оғир қилмишлар учун янги жавобгарлик чоралари жорий этилган. Эндиликда бундай жиноятлар учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

 

Шунингдек, уюшган наркожиноятчилик учун жавобгарлик сезиларли даражада кучайтирилган. Янги тартибга кўра, наркожиноят содир этган шахслар муддатидан олдин озодликка чиқарилмайди ва жазони тўлиқ ўтайди.

 

Саида Мирзиёева вояга етмаганларни гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга ундаш оғир жиноят сифатида баҳоланишини қайд этган. Эндиликда бундай қилмишлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Таълим муассасалари, талабалар ётоқхоналари ва болалар оромгоҳларида ёшларни наркожиноятларга жалб қилган шахсларга нисбатан ҳам қатъий чоралар қўлланади.

 

Президент Администрацияси раҳбари мазкур қонун жиноятчиларни жазолаш билан бирга, халқ саломатлиги, миллат генофонди ва ёшлар келажагини ҳимоя қилишга хизмат қилишини таъкидлади.

 

У ота-оналарни фарзандлари ҳаётига бефарқ бўлмасликка, наркотиклар таҳдидига қарши курашда давлатнинг энг яқин таянчи бўлишга чақириб, “Болаларимиз келажаги — миллатимиз келажаги. Бу курашда томошабин бўлиб туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, дея таъкидлаган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"