Ўзбекистон

Тошкентда 20 ёшли қизни Дубайга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Гумонланувчи қизга чет элдаги танишлари орқали юқори даромадли иш топиб беришни ваъда қилган.

Тошкентда 20 ёшли қизни Дубайга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи 25 ёшли аёл қўлга олинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, у Дубай шаҳрида яшовчи танишлари билан жиноий тил бириктириб, Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида яшовчи 20 ёшли фуқаронинг ишончига кирган. Гумонланувчи унга хорижда юқори маошли иш ўринлари мавжудлигини айтиб, чет элга жўнатишга уринган.

 

Аниқланишича, аслида жабрланувчини Бирлашган Араб Амирликларига жинсий эксплуатация мақсадида олиб чиқиш режалаштирилган. У Тошкент халқаро аеропорти орқали Дубайга жўнатилаётган вақтда тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ҳолатга чек қўйилган.

 

Шунингдек, тергов давомида жабрланувчини Дубай шаҳрида бошқа бир Ўзбекистон фуқароси кутиб олиши режалаштирилгани маълум бўлган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноятга алоқадор бўлиши мумкин бўлган бошқа шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича тезкор-тергов тадбирларини давом эттирмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"