Сиёсат

Ўзбекистон АҚШнинг йирик молиявий институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Шавкат Мирзиёев АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон АҚШнинг йирик молиявий институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

 

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Шавкат Мирзиёев АҚШ Эксимбанки президенти ва раиси Жон Ёванович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бен Блек билан учрашув ўтказди.

 

Учрашув аввалида АҚШ томонининг юқори мартабали вакиллари давлат раҳбарига Доналд Трампнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

 

Музокараларда Ўзбекистонда инфратузилмани ривожлантириш, энергетика, муҳим минералларни ўзлаштириш, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда рақамлаштириш каби стратегик йўналишлардаги йирик лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 

АҚШ Эксимбанки билан ҳамкорлик доирасида энергетика тармоғини модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар учун экспорт кредитларини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.

 

«DFC» корпорацияси билан соғлиқни сақлаш, энергетика ва инфратузилма соҳаларида инвестиция платформасини йўлга қўйиш ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

 

Шунингдек, Тошкентда янги халқаро аэропорт қурилиши, Фарғонада замонавий тиббиёт мажмуаси барпо этилиши, рақамли банк ва дата-марказлар ташкил этилиши каби йирик лойиҳаларни амалий босқичга олиб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

 

Учрашув якунида муҳокама қилинган инвестициявий ва технологик лойиҳалар бўйича қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.