Сиёсат

Германия президенти Ўзбекистонга келди

Ташриф дастурига мувофиқ, икки давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ўтказилади.

Германия президенти Ўзбекистонга келди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмайер рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.

 

“Toshkent-Humo” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

 

Ташриф дастурига мувофиқ, икки давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ўзбекистон – Германия кўп қиррали муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

 

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, саноат кооперацияси, энергетика ва “яшил” технологиялар, транспорт ва логистика, фармацевтика ҳамда кимё саноати, қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратадилар.

 

Шунингдек, таълим ва гуманитар алмашинувларни ривожлантириш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олган. Музокаралар давомида халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилиши кутилмоқда.

 

Ташриф доирасида бир қатор янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилиши режалаштирилган.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Германия президенти Ўзбекистонга келди | Zamon.uz