Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди

Учрашувда июль ойидаги Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ақтау шаҳридаги ҳудудлар раҳбарлари Кенгашига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди

V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектеновни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида Олжас Бектенов давлат раҳбарига Қасим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар барча даражалардаги фаол мулоқот ва ҳамкорликнинг изчил ривожланаётганини мамнуният билан қайд этдилар. Товар айирбошлаш ҳажми ортиб бораётгани, шунингдек, яқинда қабул қилинган янги “йўл харитаси” асосида иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳалари изчил амалга оширилаётгани таъкидланди.

 

Шунингдек, июль ойида ўтказиладиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида бўлиб ўтадиган ҳудудлар раҳбарларининг биринчи Кенгашига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги қайд этилди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.