Сиёсат

Ўзбекистон Президенти БАА энергетика ва инфратузилма вазирини қабул қилди

Тошкент инвестиция форуми доирасида янги қўшма келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти БАА энергетика ва инфратузилма вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида вазир давлат раҳбарига БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Нахайон, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум, Вице-президенти Шайх Мансур Ол Нахайон ҳамда Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Холид Ол Нахайоннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

 

Томонлар ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми ортиб бораётгани, шунингдек, қўшма корхоналар сони кенгайаётганини мамнуният билан қайд этдилар. V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БАА компаниялари иштирокида янги йирик келишувлар имзоланиши кутилayotgani қайд этилди.

 

Шунингдек, “яшил” энергетика, ёқилғи ишлаб чиқариш, транспорт ва логистика, сунъий интеллект, рақамлаштириш ҳамда бошқа истиқболли йўналишларда йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Lotte Group” раиси билан учрашди

Томонлар Ўзбекистонда девелоперлик, туризм, меҳмонхона бизнеси ва мис фольгаси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"