Ўзбекистон ва Германия етакчилари Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экилди
Ушбу маросим мамлакатлар дўстлиги ва ишонч рамзи сифатида баҳоланди.

Олий даражадаги Ўзбекистон – Германия музокаралари якунида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Франк-Валтер Штайнмайер Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экиш маросимида иштирок этдилар.
Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган ушбу маросим доирасида экилган дарахт Ўзбекистон ва Германия халқлари ўртасидаги дўстлик, ишонч ва ўзаро англашув муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганининг рамзи сифатида эътироф этилди.
Мазкур ташаббус икки томонлама ҳамкорлик тарихида янги босқич бошланганини ифода этувчи муҳим тимсол сифатида қайд этилди.








