Ўзбекистон

Навоийда рулда ухлаб қолган Cobalt ҳайдовчиси ЙТҲга учраб, вафот этди

2026 йил бошидан буён вилоятда ҳайдовчиларнинг бошқарув вақтида ухлаб қолиши билан боғлиқ 10 та ЙТҲ содир бўлган.

Навоийда рулда ухлаб қолган Cobalt ҳайдовчиси ЙТҲга учраб, вафот этди

Навоий вилоятининг Томди туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt автомобили ҳайдовчиси вафот этди.

 

Вилоят ИИБ маълумотига кўра, ҳодиса 10 июнь куни юз берган. Ҳайдовчи чарчоқ сабаб автомобилни бошқараётган вақтида ухлаб қолган ва оқибатда транспорт воситаси ЙТҲга учраган.

 

Ҳайдовчига зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, у шифохонада вафот этган.

 

Мазкур ҳодиса юзасидан ҳайдовчининг иш жойида муҳокама ўтказилиб, аварияга олиб келган омиллар таҳлил қилинган. Мутасаддилар томонидан ҳайдовчиларга чарчоқ ҳолатида рулга ўтирмаслик, тезликни оширмаслик ҳамда узоқ сафарга чиқишдан олдин етарлича дам олиш тавсия этилган.

 

Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён Навоий вилоятида ҳайдовчиларнинг бошқарув вақтида ухлаб қолиши билан боғлиқ 10 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, яна 12 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"