Сиёсат

Тошкент ва Масқат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев Ўмон Султонлиги иқтисодиёт вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Тошкент ва Масқат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Ўмон Султонлиги иқтисодиёт вазири Хамис бин Сайф ал-Жабрий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг давлат раҳбарига самимий саломи етказилди.

 

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги алоқалар фаоллашиб бораётгани, товар айирбошлаш ҳажми изчил ўсаётгани қайд этилди. Ўзбекистон–Ўмон инвестиция компанияси иштирокида бир қатор муҳим лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

 

Шунингдек, келгусида пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилгани маълум қилинди.

 

Томонлар жорий йилда Масқат шаҳрида Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олдилар.

 

Учрашувда транспорт, логистика, геология, электрон тижорат, рақамли инфратузилма ҳамда бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.