Сиёсат

Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари учрашди

Германия биринчи хоними Ўзбекистондаги инклюзив таълим тизимини юқори баҳолади.

Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари учрашди

 

Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмаернинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Германия Биринчи хоними Элке Бюденбендернинг учрашуви бўлиб ўтди.

 

Мулоқотдан сўнг биринчи хонимлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Халқаро инклюзив хаб фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 

Ташриф давомида меҳмонларга мазкур марказнинг инклюзив касбий таълимни ривожлантириш, замонавий таълим технологияларини жорий этиш ҳамда ёшлар, жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва кўникмаларга ўқитиш бўйича амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумот берилди.

 

Давлат раҳбарларининг рафиқалари марказдаги ўқув устахоналари ва лойиҳалари билан танишиб, таҳсил олаётган ёшлар билан самимий мулоқот қилдилар.

 

Германия биринчи хоними Элке Бюденбендер Ўзбекистонда инклюзив жамиятни шакллантириш, касбий таълим тизимини такомиллаштириш ва ёшлар учун тенг имкониятлар яратиш борасида амалга оширилаётган амалий ишларни юқори баҳолади.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари учрашди | Zamon.uz