Сиёсат

Ўзбекистон ва ЙТТБ ўртасидаги лойиҳалар портфели 7 миллиард доллардан ошди

Шавкат Мирзиёев ЙТТБ президенти Одил Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ва ЙТТБ ўртасидаги лойиҳалар портфели 7 миллиард доллардан ошди

 

18 июнь куни Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашувда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар Ўзбекистон ва ЙТТБ ўртасидаги ҳамкорлик бугунги кунда энг юқори даражага кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Ҳозирда мамлакатимиз банкнинг минтақадаги энг йирик ҳамкори ҳисобланади. Устувор йўналишлардаги қўшма лойиҳалар портфели 7 миллиард доллардан ошгани, инвестицияларнинг асосий қисми хусусий секторни ривожлантиришга йўналтирилгани алоҳида таъкидланди.

 

Экологик транспортни ривожлантириш, темир йўл инфратузилмасини рақамлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ипотека бозори ҳамда стартаплар экотизимини ривожлантириш соҳаларида янги келишувлар имзолангани мамнуният билан қайд этилди.

 

Жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш ҳажмини кенгайтириш, экспортни молиялаштириш, аёллар ва ёшларни тадбиркорликка ўқитиш дастурларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларини ривожлантириш, шунингдек, банк-молия тизимини трансформация қилиш жараёнларида ЙТТБ иштирокини кучайтириш устувор вазифалар сифатида белгиланди.

 

Таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда транспорт инфратузилмаси соҳаларида давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳаларни илгари суриш режалари ҳам қўллаб-қувватланди.

 

Шунингдек, лойиҳаларни тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки экспертларини кенг жалб этишдан манфаатдорлик билдирилди.

 

Учрашувда Хорижий инвесторлар кенгашининг бўлажак тўртинчи йиғилиши кун тартибига доир масалалар ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Россиядаги сайловлар: Шавкат Мирзиёев Путинга табрик мактуби йўллади

Ўзбекистон Президенти Россиядаги сайловлар мамлакат жамиятининг сиёсий маданияти ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини намоён этганини таъкидлади.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"