Жиноят

Ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништириб, фирибгарлик қилган шахс қамоққа олинди

У бир неча фуқаронинг ишончига кириб, миллиардлаб сўм ва минглаб доллар маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликда гумонланмоқда.

Ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништириб, фирибгарлик қилган шахс қамоққа олинди

Бош прокуратура Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқаро А.А. ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, бир неча шахсларнинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

 

Тергов маълумотларига кўра, у фуқаролар Б.М. ва С.Ш.нинг ишончига кириб, арзон нархда буғдой маҳсулотини сотиб олиш ва уни қайта ишлаш орқали юқори даромад олиш мумкинлигини айтган. Шу тариқа улардан жами 1,7 миллиард сўм маблағни фирибгарлик йўли билан олган.

 

Шунингдек, А.А. жабрланувчи М.Т.га тегишли компания учун Тошкент шаҳридаги ер майдони бўйича бекор қилинган қарорни қайта тиклаб беришни ваъда қилиб, эвазига 95 минг АҚШ долларини қўлга киритган.

 

Терговда аниқланишича, у ижтимоий тармоқ орқали танишган фуқаро И.Н.га ҳам прокуратурада ишлашини айтиб, унинг ишончига кирган. Кейинчалик 2014 йилда ишлаб чиқарилган “Cоbalt” автомашинасини янги “Gentra”га алмаштириб беришни ваъда қилиб, автомашинани олган ҳамда уни бошқа шахсга сотиб юборган.

 

Бундан ташқари, А.А. таниши А.К.нинг хонадон калити нусхасини қўлга киритиб, унинг сафарда бўлганидан фойдаланган ҳолда уйга ноқонуний кирган ва кўп миқдордаги тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетгани маълум қилинди.

 

2026 йил 18 июнь куни унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик, ўғрилик ҳамда бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Бош прокуратура мазкур шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабрланган ёки у ҳақда қўшимча маълумотга эга бўлган фуқароларни 1161 рақамли ишонч телефони орқали мурожаат қилишга чақирди.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"