Жиноят

Бекободда аёлни ўлдириб, жасадини ҳовлига кўмган эркак 15 йилдан ортиққа қамалди

Фожиа ижтимоий тармоқ орқали танишган эркак ва аёл ўртасидаги навбатдаги жанжалдан сўнг юз берган. Марҳуманинг жасади эса орадан қарийб бир ой ўтиб топилган.

Бекободда аёлни ўлдириб, жасадини ҳовлига кўмган эркак 15 йилдан ортиққа қамалди

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судида аёлни ўлдириб, жасадини яширишга уринган эркакка нисбатан ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида маълум қилинди.

 

Суд материалларига кўра, 27 ёшли эркак Instagram орқали турмушидан ажрашган аёл билан танишган. Бир муддат ёзишиб юрган томонлар кейинчалик учрашиб, аёл вояга етмаган ўғли билан эркакнинг уйида яшай бошлаган.

 

Бироқ улар ўртасидаги муносабатлар узоқ давом этмаган. Судланувчининг кўрсатмасига кўра, аёл спиртли ичимликлар ва психотроп воситаларни истеъмол қилгани сабабли улар ўртасида тез-тез келишмовчиликлар юзага келган.

 

2025 йил 2 декабрдан 3 декабрга ўтар кечаси навбатдаги жанжал вақтида эркак аёлдан уйини тарк этишни талаб қилган. Судланувчининг айтишича, аёл бунга қаршилик кўрсатган ва можаро вақтида йиқилиб, бош қисмидан оғир жароҳат олган.

 

Оқибатда аёл воқеа жойида вафот этган. Шундан сўнг эркак жиноят изларини яшириш мақсадида жасадни уйининг орқа ҳовлисига кўмган. Шунингдек, қон излари тушган кийимлар ҳамда марҳуманинг SIM-карталарини йўқ қилган.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари 2025 йил 27 декабрь куни марҳуманинг жасадини аниқлаб, қазиб олган.

 

Суд ҳукмига кўра, эркак айбдор деб топилиб, 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

custom img

Ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништириб, фирибгарлик қилган шахс қамоққа олинди

У бир неча фуқаронинг ишончига кириб, миллиардлаб сўм ва минглаб доллар маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликда гумонланмоқда.

custom img

Сурхондарёда қарийб 38 кг гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Ушбу гиёҳвандлик воситалари Афғонистондан олиб кирилган. 2 нафар гумонланувчи ўзидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланган.

custom img

Навоийда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди

Судда ҳайдовчи сув ичишга чалғиб қолгани туфайли ЙТҲ юз берганини айтди.

custom img

Тошкентда ноқонуний қурол сотган шахслар ушланди

Сергели туманида рухсатномасиз сақланиб, бир неча бор сотилган пневматик қурол аниқланди. Ҳолат юзасидан тўрт нафар фуқарога нисбатан маъмурий чора кўрилди.

custom img

Фарғонада талабанинг ўлимига сабаб бўлган мотоцикл ҳайдовчисига ҳукм ўқилди

Ҳайдовчи қизил чироқда тўхтамасдан, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

custom img

Қашқадарёда сохта прокурор ушланди

У захирадаги кичик сержант бўлиб, фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

custom img

Самарқанд ва Наманганда профилактика инспекторлари пора билан ушланди

Бир инспектор собиқ ИИБ ходимини ишга тиклашни ваъда қилган, бошқа бири эса фуқарога нисбатан аризани кўриб чиқмаган ва ноқонуний фаолиятига кўмаклашмоқчи бўлган.

custom img

Тошкентда аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди

Жабрланувчи аёлга ҳимоя ордери берилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"